Иан Гарри: "Мен билан учрашганингда фаолиятинг тугайди"
Ярим ўрта вазн тоифасидаги Ирландиялик жангчи Иан Гарри Колби Ковингтонни ўзаро жанг ўтказиш учун шартнома имзолашга яна бир бор чақирди.
"Сиз Колбидан бизнинг жангимиз қандай кечишини сўрасангиз яхши бўларди. Мен уни бир неча бор жангга чорладим, ҳатто UFC билан ҳам келишдим. Лекин Колбидан садо чиқмади. "Ҳа" деб айт, Ковингтон, ва шартномага имзо чек. Унутма, сен билан октагонда учраганимизда фаолиятинг тугайди”, - дея Гаррининг сўзларини келтиради Sportskeeda.
Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни "UFC 298" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Иан Гарри(14-0) Жефф Нил(15-6) устидан ғалаба қозонган. Ковингтон(17-4)га келсак, у икки ой олдин Леон Эдвардс(22-3-1 N/C)га ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ютқазганди.
Фикрлар