IBA жаҳон чемпионати. Биринчи ярим финалчимиз номи маълум
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 11 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди.
-54 кг да ҳамюртимиз Асилбек Жалилов ва Сербия вакили Артур Нагапетян тўқнашуви якунланди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда Жалилов 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлламансини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир спортчимиз Абдумалик Халоков ва озарбайжонлик Маҳаммадали Аширалиев қарама-қаршилиги кутиб турибди.



Фикрлар