Ибрагимович 50 ёшигача футбол ўйнамоқчи
Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович 50 ёшигача футбол ўйнай олиши мумкинлигини айтди.
“Агар менга қизиқиш билдирадиган жамоа бўлса, 50 ёшгача ҳам ўйнашга тайёрман”, - дейди 38 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, декабрда Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби билан имзолаган шартномаси ўз якунига етади ва у эркин агентга айланади. Унга эса “Милан” ва “Болонья” каби жамоалардан жиддий қизиқишлар бор.
Фикрлар