Ибрагимович: 9-рақамни Лукакуга бердим, аммо менда энди 10-рақам бор
Ads

Яқиндагина “Манчестер Юнайтед” билан бир йиллик шартнома имзолаган Златан Ибрагимович ўзининг МЮдаги 9-рақамини жамоанинг янги аъзоси Ромелу Лукакуга шахсан розилик берганлигини айтиб ўтди.

“Мавсум бошида Лукаку менга қўнғироқ қилди ва 9-рақамни сўради. Мен эса унга розилик бердим ва янги жамоасида унга мувоффақият тиладим. Аммо, энди менда 10-рақам бор. Шундай экан мен ҳеч нарса йўқотмадим”, - дейди швециялик ҳужумчи ESPN нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Златан ўтган мавсум МЮда айнан 9-рақамда тўп сурган эди. Бу йил эса у энди 10-рақамда ўйнайди.