Ибрагимович: Имкон қадар узоқроқ футбол ўйнамоқчиман
Ads

"Лос-Анджелес Гэлакси" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович айни дамда ўзини қандай ҳис қилаётгани ва келажак фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

“Менда жароҳат бор эди. Лекин мен гол уриб, мухлисларни яхши ҳолатда эканимга ишонтира олдим. Бунинг учун менга МЛСда 2 дақиқа кифоя қилди.

Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва АҚШда эканимдан бахтлиман. Менга жамоадошларим, атрофимдаги инсонлар ва Лос-Анжелес шаҳри жуда ёқади. Мен уларнинг барчасига ёрдам беришни хоҳлайман ва улар ҳам менинг бу ерда бўлиб турганимдан фойдаланиб роҳатланишлари керак.

Мен имкон қадар узоқроқ футбол ўйнамоқчиман. Ҳамма жароҳатимдан сўнг мени етарли даражада ўйнай олмаслигимни айтганди. Лекин мен ҳозир бу ердаман ва ўзимни ажойиб ҳис қиляпман”, - дейди швециялик футболчи.

Маълумот учун, Ибрагимович МЛСнинг сўнгги 11та ўйинида 12та гол киритишга эришди.