Ибрагимович ирқчиликка қарши кураш таклифи билан чиқди
Форвард Златан Ибрагимович ирқчиликка қарши курашиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Эгнида "расизмга йўл йўқ" либосини кийиб майдонга тушиш яхши, бироқ бу муаммони ҳал қилмайди. Энг яхшиси уч очкодан маҳрум қилиш керак. Агар такрорланса Б Серияга равона бўлсин.
Қаттиққўлроқ бўлиш керак. Одамлар қийинчиликка дуч келмаса бу ҳақида тушунчага эга бўлишмайди.
Ўйин вақтида Италияда мени "лўли" деб ҳақоратлашарди, ўйиндан сўнг эса мени мақтаб, расмга тушиб беришимни сўрашар эди", - деди Златан.
Фикрлар