Ибрагимович "камбэк қилмоқчи": У Швеция терма жамоасига қайтиш учун музокараларга киришди
"Милан" форварди Златан Ибрагимович Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон билан миллий жамоага қайтиш масаласини муҳокама қилди.
Андерссон ва мамлакат футбол федерацияси бош секретари Хокан Шестранд 39 ёшли футболчи билан музокара ўтказиш мақсадида Италияга ташриф буюрди.
"Златан терма жамоага қайтишга розилик берди. Мен у билан дарҳол учрашиб, барчасини муҳокама қилиб олишим керак эди. Барчаси тезда ташкиллаштирилганидан хурсандман. Музокара жуда яхши ўтди, биз сўзлашувларни давом эттиришга келишиб олдик. Ҳозирча шу, бошқа изоҳ бера олмайман", - дейди Андерссон.
Ибрагимович Швеция терма жамоасидаги фаолиятини 2016 йилда якунлаган эди. У миллий жамоа сафида 116 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол киритган. Шунингдек, у терма жамоа тўпурари ҳисобланади.
Фикрлар