Ибрагимович "Лос-Анжелес Гэлакси" мухлисларига мурожаат қилди

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович жамоа мухлисларига мурожаат қилди.

“Келдим, кўрдим, ютдим. Ушбу клуб сабаб ўзимни яна тирикдек ҳис қилишни бошладим. Клуб мухлислари сизлар Златанни хоҳлагандинглар, мен Златанни сизларга бера олдим. Ҳамиша миннатдорман. Тарих эса давом этади...Энди бейсболни томоша қилинг”, - дейди 38 ёшли швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан амалдаги шартномаси декабрь ойида якунига етади.

Таъкидлаш керакки, Златан бу мавсум МЛСда 31 та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасини 31 марта ишғол этишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!