Ибрагимович “Манчестер Юнайтед”га мураббий бўлади?

“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг швециялик форварди Златан Ибрагимовични амалдаги шартнома якунлангач ҳам қўйиб юбормоқчи эмас.

Айтиш керакки, ўтган ёзда “қизил иблислар” таркибига келиб қўшилган 35 ёшли Златан айни дамга келиб “МЮ”нинг тўпурар футболчиси бўлиб турибди. У шу кунгача премьер-лига ўйинларида рақиблари дарвозасини 11 марта аниқ нишонга олишга эришган.

Daily Star нашрининг маълум қилишича, Златанга бошқа жамоалардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда, аммо, манкуанликлар Ибрагимовични “Олд Траффорд”да мураббий сифатида олиб қолишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!