Ибрагимович "Милан" инқироздан қандай чиқиши мумкинлигини айтди

Швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович собиқ жамоаси ҳисобланган "Милан"даги инқироз ва ундан қандай қилиб чиқиш йўллари ҳақида гапирди.

“Менга жудаям оғир, жунки “Милан” энг яхши натижаларни қайд этиши ва унинг таркибида энг зўр футболчилар ўйнаши керак.

Бунга қандай эришиш керак? Инвестиция керак. Агар кимдир пул тикмаса, вазият ўзгармайди. Чунки, сифатли футболчиларни текинга олиб бўлмайди”, - дейди Ибрагимович.

Маълумот учун, Ибрагимович 2010-2012 йилларда “Милан”да тўп сурган. У ҳозирда "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!