Ибрагимович "Милан"га қайтишга яқин турибди

  • 3 ноября, 2019, 23:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович яна "Милан"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” айни дамда 38 ёшли швециялик футболчи билан музокаралар ўтказишмоқда ва ушбу музокаралар ижобий якун топишга яқин турибди. Таъкидлаш керакки, миланликлар Златан ҳамон юқори формада ўйнай олади деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2010-2012 йилларда “Милан” шарафини ҳимоя қилган. Унинг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси эса декабрда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у қадрдон жамоасига эркин агент сифатида қайтиши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию