Ибрагимович

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Кальяри"га қарши (2:0) ўйиндан сўнг жамоанинг янги футболчиси Марио Манжукич ҳақида фикрларини билдирди.

"Марио клуб билан шартнома имзолади, у "Милан" футболчисига айланди. Энди у билан биргаликда рақибларни қўрқитамиз", -  дея айтиб ўтди Ибрагимович.

Олдинроқ, Манжукич "россонерилар" билан июнгача мўлжалланган шартнома имзолагани хабар қилинган эди. "Милан" раҳбарияти ушбу трансфер ҳақида расмий баёнот бергани йўқ.

Хорватиялик форвард ўтган қишки трансфер ойнаси вақтида "Ювентус"дан "Аль-Духаиль" клубига кўчиб ўтган эди. Бироқ футболчи ва Осиё клуби июнь ойида шартномани бекор қилишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар