Ибрагимович МЛСда жиддий жазодан қутулиб қолди

"Лос-Анджелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович жиддий жазодан қутулиб қолди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 36 ёшли швециялик футболчи МЛСнинг "Лос-Анджелес"га (3:2) қарши ўйинида тирсаги билан рақиб футболчисининг юзига кучли зарба берган эди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра Ибрагимович бу сафар фақатгина огоҳлантириш билан қутулган. Бироқ, жароҳатланган футболчи эса камида бир ой даволанишига тўғри келади.

Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум МЛСда 17та учрашувда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 16та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!