Ибрагимович қачон терма жамоага қайтиши маълум бўлди

  • 6 март, 2021, 20:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович халқаро фаолиятини тиклашга қарор қилди.

Tecno

FotbollDirekt нашрининг маълум қилишича, 39 ёшли футболчи март ойидаёқ Швеция терма жамоасига қайтади. У шу ойда бўладиган “ЖЧ-2022” саралаш баҳсларида иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович терма жамоа сафида 2001-2016 йилларда ҳаракат қилган ва ушбу ўйинларда 116 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 62 та гол урган.

Швеция март ойида Грузия (25 март), Косово (28 март) ва Эстония (31 март) терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!