Ибрагимович қачондан бошлаб "Милан"га ёрдам бериши мумкин?
“Милан” форварди Златан Ибрагимович умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Аммо у эртага “Торино”га қарши бўладиган ўйинда қатнашмайди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Стефано Пиоли матбуот анжуманила маълум қилди.
Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, 39 ёшли швециялик футболчи 18 январь куни “Кальяри”га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. У жамоанинг умумий гуруҳида шуғуллунмоқда. Бундан ташқари, Исмаэл Беннасер ва Алексис Салемакерс ҳам ушбу ўйинга қадар сафга қайтиши кутилмоқда.
“Милан” 16 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 37 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар