Ибрагимович қаерда қулай эканлигини айтди

Форвард Златан Ибрагимович "Милан" эканлигидан бахтиёрлигини таъкидлаб ўтди.

"Мен кўплаб клубларда тўп тепдим ва уларнинг барчасига ҳурмат билан ёндашаман. Ўзим ўйнаган жамоаларнинг ҳар биридан ўзига хос хотиралар қолган, аммо "Милан"да ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан.

Ҳар тонгда Миланеллога бораман ва уйга қайтишга шошилмайман, чунки шундоқ ҳам уйда ўтиргандек бўламан. Мен буни 2010 йилда илк бор Миланга келганимдаёқ, ҳис этганман.

Галлиани, Берлускони ва умуман кимлар ишлаган бўлса, барчасининг даврида ажойиб муҳит бўлган, улар доим ўзингизни уйдагидек ҳис қилишингизга шароит яратиб берган.

Менга бу ёқар эди, мен дунёнинг энг катта клубларидан бирида эдим. Мана нима учун менга "Милан" энг яхшиси," - деди Ибрагимович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!