Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтадими?
“Милан” форварди Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Агар мендан Швеция терма жамоасини соғиняпсизми, деб сўрасангиз, мен “ҳа”, деб жавоб бераман. Мен “Фрэндс Арена”да ўйнашни, сариқ деворни кўришни ва майдонни сариқ либосда тарк этишни хоҳлайман. Фаолиятим ҳали тугамади.
Мен Янн Андерссонни танимайман ва у билан ҳеч қачон гаплашмаганман. У ҳақида айтганларим, у қабул қилган қарорларнинг шарҳидир”, - деди 39 ёшли футболчи.
Ибрагимович “Евро-2016”дан сўнг, Швеция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар