Ибрагимович Суперлига ғояси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен нима учун клублар ушбу мусобақани бошлашга қарор қилганини тушунаман. Улар пул йўқотмоқда, шунинг учун улар бошқа йўлларни қидирмоқда. Натижада, бу мухлислар ва клублар ўртасида баҳсга айланиб кетди. Ҳеч ким футболчиларнинг фикрларини сўрамади”, - деди швециялик футболчи.
Дастлаб, Европанинг 12 та гранд клублари янги турнир бошланганини эълон қилди, аммо футбол жамоатчилигининг салбий муносабати туфайли лойиҳа муваффақиятсизликка учради.
Ҳозирча турнир иштирокчилари орасида фақатгина Туриннинг "Ювентус", Каталониянинг "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клублари қолди.
Фикрлар