Ибрагимович яна АПЛга қайтиши мумкин

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 38 ёшли швециялик футболчининг хизматларига “Эвертон” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар унга йилига 4,75 млн евро маош тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичнинг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Унга шунингдек “Милан” ва “Наполи” клублари ҳам харидор.

Айтиш керакки, Ибрагимович учун АПЛ бегона эмас. У 2016-2018 йилларда "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!