Ибрагимович яна терма жамоага қайтмоқчи
“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Златан Ибрагимович яна Швеция терма жамоасига қайтиш истаги борлиги ҳақида билдириб ўтди.
“Мен терма жамоа ўйинларини соғиндим. Агар истасам яна қайтишим мумкин. Фақат бунинг учун яхши ўйнай олишимни ҳис қилишим лозим”, - дейди Златан.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи Евро-2016дан сўнг ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.
Маълумот учун, Швецияга ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичида Германия, Мексика ва Жанубий Корея каби терма жамоалар рақиблик қилишади.
Фикрлар