Ибрагимовичга Италия С Серияси клубидан таклиф бўлди
Италиянинг "Монца" клуби шу ой "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартномаси якунланадиган ҳужумчи Златан Ибрагимовичга қизиқиш билдира бошлади.
“Берлускони бунга розилик берди ва шундан сўнг мен Златаннинг агенти билан алоқага чиқдим. У менга тўғридан-тўғри Ибрагимовичнинг ўзи билан гаплашишни тавсия қилди. Мен Ибрагимовичга 2,5 йиллик шартнома таклиф қилдим. Бундан ташқари, унга биз 2 йилдан сўнг А Серияга чиқишимизни айтдим”, - дейди "Монца" клуби бош директори Адриано Галлиани.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2010-2012 йилларда “Милан”да ўйнаган ва ўшанда Сильвио Берлусони клуб президенти, Галлиани эса клуб бош директори лавозимида фаолият олиб борарди.
Фикрлар