Ибрагимовичнинг Роналдудан устун жиҳати нимада?

  • 20 Oct 17:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиялик машҳур мутахассис Альберто Заккерони "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг устунлик жиҳатлари ҳақида гапирди.

Tecno

“Мен фаолиятим давомида жуда кўп чемпионлар билан ишладим. Ягона афсусланадиган нарсам – Ибрагимовични шуғуллантирмаганим. Нега унга бирон марта ҳам “Олтин тўп”ни беришмаганига тушунмайман.

Златан Италия футболида Криштиану Роналдуга қараганда кўпроқ таъсирга эга. "Милан"га қайтганидан кейин кўплаб ёш футболчилар катта ўсишга эришаётгани бежиз эмас. У шунчаки гол урмайди. У барча шерикларига ишонч беради ва қийин пайтларда жамоа юкини ўз елкасига олади”, - деди Заккерони.

39 ёшли Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!