Ибрагимовичсиз ўйнаган "Милан" меҳмондан қийин ғалаба билан қайтди

Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Милан" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Биринчи таймда Кессининг пенальтидан урган голи ягоналигича қолди. 77-дақиқада Кастильехо орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Бироқ кўп ўтмай, аниқроғи, 83-дақиқада Экдаль ҳисобни қисқартирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. 

Ғалабага эришган "россонерилар" очколарини 26 тага етказиб олган ҳолда, 1-поғонага маҳкамроқ ўрнашди. "Сампдория" эса 11 очко билан 12-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!