Иброҳим Йўлдошев: "Мослашув қийин бўлмади, барчаси кўнгилдагидек"

CHERY AUTO

“Андижон”нинг Анталия йиғини давом этмоқда. “Бургутлар” у ердаги биринчи босқични якунладилар ва иккинчи йиғинга киришадилар.

Tecno

Клубнинг янги аъзоларидан бири саналаган Иброҳим Йўлдошев куни кеча клуб матбуот хизматига интервью берди.

- “Андижон”ни янги мавсумга тайёргарлик жараёнида бевосита иштирок этяпсиз ва илк босқичи якунига етди. Бу борадаги таассуротларингиз нималардан иборат?

- Йиғинимизнинг биринчи босқичи ўйлаганимиздек яхши чиқди. Кунига икки маҳал машғулотлар ўтказиб, юкламаларни жиддий олдик. Биринчи йиғинда асосан жисмоний ҳолатга эътибор қаратилди. Энди иккинчи йиғинимизни бошида турибмиз. Бу ёғига жамоавий ҳаракатлар, бир-биримизни тушунишни яхшилаб оламиз. Биласизларки, жамоамиз янги ва деярли бошқатдан ташкил топяпти. Жамоа ўзаги 85 фоизга ўзгарди, десак ҳам бўлади. Шундан келиб чиқиб тайёргарликни давом эттирамиз.

- Янги клубга мослашув жараёни сизда қандай кечяпти?

- Мослашувга келадиган бўлсак, янги йиғилганимиз билан барибир ҳаммани таниймиз. Қачондир бир-биримиз билан бирга ўйнаганмиз. Қийин бўлмади, барчаси кўнгилдагидек.

- Жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Эркин. Ҳаммаси жойида.

- “Андижон” дастлабки учта ўртоқлик ўйинини ўтказди ва бунга қандай баҳо берасиз?

- Биринчи рақибимиз бироз кучсизроқ эди. Унда жисмоний ҳолатимиздан келиб чиқиб ўйнадик. Иккинчи ва учинчи учрашувларда биз шаклланиб бўлган рақибларга қарши ўйнадик. Уларда мавсумни энг авжига чиққан палласи, кучга тўлган пайтлари. Уларга қарши баҳсларда бироз чарчоқ аломатлари бўлди. Ўйлайманки, йиғин давомида бу нарсалар ортда қолади.

- Анталияга учта сўз билан қандай таъриф берасиз?

- Футбол учун ҳамма шароит бор. Иккинчиси, жамоаларни йиғиндиси. Ҳамма давлатларда ҳар хил клублар бор. Ўзингизга мослаштириб рақиб танласангиз бўлади. Учинчиси, яратилган шарт-шароитлар. Ўзбекистонда иқлим совуқроқ, қор ёғмоқда. Бу ерда баҳорий ҳаво.

- Янги мавсумга тобора оз фурсат қолмоқда. Мухлисларни жамоадан умиди катта. Улар учун нима дея оласиз?

- Келишсин, қўллаб-қувватлашсин, бирга ғалабаларни баҳам кўрамиз, Худо хоҳласа.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!