Иброҳимжон Ўринов ҳам иккинчи даврага йўл олди

Қарши шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда биринчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақада вакилларимиздан ташқари Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия, Украина каби давлатлардан келган теннисчилар ўзаро куч синашмоқда.

Яккалик баҳсларининг биринчи даврасида Иброҳимжон Ўринов россиялик Владислав Свериденко 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, яккалик баҳсларининг биринчи босқичида вакилларимиздан Санжар Файзиев россиялик Сергей Шипилов билан, Григорий Коробейников эса беларуслик Мартин Борисюк билан рақобатлашади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!