Иброҳимович Европа чемпионатида иштирок этмайди? Илтимос, уларни қадрланг!

Одил Аҳмедов бу йил 35 ёшни қарши олади. Шунга қарамай, йўқлигида МТЖдаги ўрни бўшаб қолгандек туюлади. Аллақачон карьерасининг сўнгги қисми бошланган бўлса-да, ҳамюртимиз Ўзбекистон терма жамоаси учун асосий фигура бўлиб турибди. Хўш, у сингари яна қайси футболчилар (34 ёшдан ўтиб кетганлар) ватан шаънини ҳимоя қилишда давом этмоқда? Бугун шу мавзуга атрофлича тўхталиб ўтамиз.

Дарвозабон: Мануэль Нойер (35 ёш)

lhprtlprlj

Буффон аллақачон 1-рақамни Доннаруммага топширган. Ханданович эса, Облакни ўринбосар сифатида қолдириб, ўзи четга чиқди. Мануэль эса, барча замонлардаги энг кучли кипер номини муносиб ҳимоя қилмоқда. Қаҳрамонимиз Оливер Кан томонидан ўрнатилган Бундеслига рекордини янгилади. У 204 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Таркибда Нюбель ва Тер Штеген сингари иқтидорли йигитлар бўлса-да, Нойер «Евро 2020»да Германиянинг асосий посбонига айланади.

Ҳимоячилар:Тиаго Силва (36 ёш)

ltrkhlrhr

Сентябрь ойида «Челси» сардори 37 баҳорни уриб қўяди. Шунга қарамай, у катта босимдан чекингани йўқ. ПСЖдаги сокин ҳаётини АПЛнинг шиддатли тўқнашувларига алмаштирди. Таваккал қилгани зое кетмади. Жамоаси ЕЧЛ финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди. Тўғри, Жанубий Америка биринчилигида Силва асосий футболчи бўлмайди, бироқ наф келтириши аниқ.

Серхио Рамос (35 ёш)

kgerkoherh

Аслида, бу ерда «Лилль» билан чемпионлик сари илдамлаётган 37 ёшли Жозе Фонте бўлиши керак эди, бироқ Рамоснинг даражаси ундан баландроқ. Пикедан фарқли ўлароқ, Серхио терма жамоадаги фаолиятини якунлагани йўқ. У Европа чемпионатида иштирок этишга тайёрланмоқда. Рамос Испания футболининг тирик афсонаси. Унинг ҳатто кийиниш хонасида ҳам жамоага ёрдам беришига ҳеч кимда шубҳа йўқ.

Жоржо Кьеллини (36 ёш)

ergkoerkhe

«Юве» сардори бугунги Италиянинг етакчиси. Туринликлар мавсумни жуда ёмон ўтказганига қарамай, терма жамоадаги атмосферага бу таъсир кўрсатмайди. Итальянлар ҳар доим ёшлардан кўра, ишончлироқ ҳимоячиларга эҳтиёж сезган. Шу сабаб, Манчини якунда 33 ёшли Ачербининг ўрнини Жоржо билан тўлдириши ҳақиқатга яқин.

Ярим ҳимоячилар: Дани Алвес (38 ёш)

kgorktohkth

Ҳозирда Бразилия чемпионатида жавлон ураётган Алвес совринлар ютиш бобида беназир эканлигидан хабарингиз бор. 2019 йилдан бери илк бор у Бразилия терма жамоасидан чақирув олди. Эътиборлиси шундаки, Дани Бразилияда нақд 8 позицияда тўп сурди. Сўнгги пайтларда уни қанот ярим ҳимоячисига айлангани кўпчиликни ҳайрон қолдиргани йўқ. Алвес чинакам профессионал. Тите буни жуда яхши билади. Боз устига, Алвес катта авлод билан улғайган сўнгги футболчилардан бири. Силва билан биргаликда Бразилиянинг Колумбиядаги саргузаштларида фаол иштирок этиши турган гап.

Пепе (38 ёш)

gkerogkerokherh

«Реал» сафидаги ўйинлари билан барчамизга яхши таниш бўлган Пепе ҳам ўзини рўйхатдан ўчиргани йўқ. У қитъа биринчилигида амалдаги чемпион номини ҳимоя қилишга тайёр. «Порту» билан супер мавсум ўтказган ҳимоячи таянч зонасидан бежиз ўрин эгалламади. У «аждарлар» сафидаги жорий мавсумда бир неча бор ҳимояга яқин жойлашган ярим ҳимоячи сифатида тўп сурди. «Маритиму» ва «Реал»да бу ишни кўп бажаргани учун муаммо сезгани йўқ. Биз ҳам, кичик экспериментга қўл урган ҳолда, Пепени майдон марказига жойлаштирамиз.

Лука Модрич (35 ёш)

koerkogrehre

Хорватия терма жамоаси билан ЖЧда финалга қадар етиб борган ярим ҳимоячи ҳали-бери отдан тушмаслиги аниқ. У бугунги хорватларнинг барча замонлардаги энг яхши футболчиси. Бундан аввалги улкан турнирнинг қаҳрамонига айланган Лука терма жамоадаги фаолиятини Европа биринчилигидан сўнг якунламоқчи. Модричга фаолиятидаги сўнгги улкан форумида омад тилаб қоламиз.

Юри Жирков (37 ёш)

kowegokwg

Катта эҳтимол билан Россия термаси аъзоси «Евро 2020»нинг энг ёши катта иштирокчисига айланади. Ҳозирда қанот ярим ҳимоячиси билан рақобатлаша оладиган ёш футболчилар рус футболида йўқ. Жирков 2008 йилда Гус Ҳиддинк билан мўъжиза кўрсатган таркибда бор эди. Футболчининг маълум қилишича, кутилаётган турнир Россия учун бунданда ёрқинроқ ўтиши керак. Фаолияти давомида ЦСКА, «Зенит» ва «Челси» сингари клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи чинакам футболдаги динозавр десак, адашмаган бўламиз.

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду (36 ёш)

kerokerheh

“Криш”ни бу рўйхатда кўриш аламли. Бугунги авлод мухлислари айнан унинг ўйинлари таъсирида футболга меҳр қўйган ва у билан бирга улғайди. Энди эса, Роналду қария футболчилар билан бирга тилга олинмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳужумчи янги жамоаси номини “Евро 2020” дан кейин эълон қилади. Унинг келажакдаги ишларига SPORTS.uz омад ва зафарлар тилаб қолади.

Бурак Йилмаз (35 ёш)

ekrogkerokh

Туркия терма жамоаси аъзоси ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан ўтказмоқда. «Лилль» билан Лига 1 ни остин-устун қилган йигит яқинда Голландия дарвозасини 3 бор ишғол қилди. У «Бешикташ», «Галатасарай» ва «Трабзонспор»да тўп сурган бўлса-да, мухлислар олдидаги ҳурматини йўқотмаган ягона турк футболчиси саналади.

Златан Иброҳимович (39 ёш)

vjnejijgerg

Рўйхатимиздагилар ичида энг каттаси - Златан учун Европа чемпионати эшиклари деярли ёпилиб бўлди. Жароҳат сабабли «Милан» ҳужумчи Швеция устозига қўнғироқ қилиб турнирда иштирок эта олмаслигини айтди. “Ибра”сиз ўтган мусобақа зерикарли бўлиши мумкин, лекин шведлар бундан хафа эмас. Улар, “Ибра”дан ҳурмат ва эҳтиром кўрганидан миннатдор. Бу жамоа футболчиларини катта мусобақада масъулият билан ҳаракат қилишига сабаб бўлади.

Захира таркиби:

Стив Манданда (Франция, 36), Клаудио Браво (Чили, 38), Томас Вермален (Бельгия, 35), Жозе Фонте (Португалия, 37), Диего Годин (Уругвай, 35), Хесус Навас (Испания, 35), Эдин Джеко (Босния ва Герцеговина, 35), Радамель Фалькао (Колумбия, 35 )

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!