Иброҳимович юбилейини бузган рақибнинг таъзирини бермоқчи бўлди

Златан Иброҳимовичнинг фаолиятидаги 600-учрашув бир умрга эсидан чиқмайдиган бўлди. А Сериянинг 19-турида “Аталанта” футболчилари сафар ўйинида “Милан”ни 3:0 ҳисобида ер тишлатди.

Миланликлар дарвозасига киритилган голлардан бирини урган Дуан Сапата учрашувдан кейин мезбонлар етакчиси Златан Иброҳимович билан уришиб қолди.

- Мен сен бутун умринг давомида ўтказган ўйинларинг сонидан кўп гол урганман, - деди Златан Иброҳимович ғазаб билан.

Сапата эса, унинг гапига эътибор ҳам қаратмай, истеҳзо билан кулганича, тескари қараб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар