Иброҳимхалил Йўлдошев энг зўри!
РПЛ 19-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Урал" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
18-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси жорий мавсум Россия чемпионати доирасида 13 та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар