Игорь Голбан терма жамоага чақирилди

Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "ОК-2023" мусобақаларининг саралаш ўйинларига тайёргарлик доирасида жорий йилги илк ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида 8-18 февраль кунлари ўтказади.

Терма жамоамизнинг мазкур йиғинига “Навбаҳор”нинг 30 ёшли тажрибали ҳимоячиси Игорь Голбан ҳам чақирилди.

Бўлажак ўқув-машғулот йиғини олдидан терма жамоамиз аъзолари 6 февраль куни Тошкентда йиғилиб, 6-7 февраль кунлари машғулот ўтказади ва шундан сўнг, БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетишади.

Голбан терма жамоа таркибига Дубайда қўшилади.         

Терма жамоамиз аъзолари БААнинг Дубай шаҳрида Иордания ва Арманистон терма жамоаларига қарши иккита назорат-синов баҳслари ўтказишни режалаштирган, - дея хабар бермоқда "Навбаҳор" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!