Игорь Сергеев фаолиятини Россия Премьер лигасида давом эттириши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ва Қозоғистоннинг "Тобол" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Россиялик инсайдер Иван Карповнинг хабарига кўра, футболчига "Торпедо" қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча трансфер ҳақида бошқа маълумотлар ошкор этилмаган. Агар ҳужумчимиз мазкур клубга ўтадиган бўлса, унда "Торпедо" шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларимиз сони иккитага етади.
Ўзингизга маълумки, яқинда Ҳожимат Эркинов ҳам "Пахтакор"дан Москва клубига ўтган эди ва ҳозирда "Торпедо"нинг асосий таркиб футболчиси бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар