Игорь Сергеев "Тобол" сафида 66 ўйинда 26 та гол урди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев “Тобол”дан кетди. Томонлар ўзаро келишув асосида меҳнат шартномасини бекор қилди.

Сергеев Қозоғистон клуби сафига 2021 йилда келиб қўшилган эди. 30 ёшли стракер клуб сафида 66 ўйинда майдонга тушиб, 26 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Бундан ташқари "Тобол" билан биргаликда чемпионатнинг олтин медалларини ва Суперкубокни қўлга киритди. "Сариқ-яшиллар" Игорга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди ва келгуси фаолиятида омад тилади. 

Маълумот учун, маҳоратли ҳужумчимиз Таиланднинг "Патхум Юнайтед" клуби сафига бориб қўшилади.

Игорь Сергеев: "Тобол”дан ҳайдалганим ҳақида чиқаётган хабарлар мутлақо ёлғон!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!