Игорь Сергеев захирадан майдонга тушган баҳсда "Патум Юнайтед" "Трат" устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди
Таиланд чемпионати 8-туридан ўрин олган "Патум Юнайтед" - "Трат" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Патум Юнайтед" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Игорь Сергеев ушбу баҳсни захирадан бошлади. Вакилимиз учрашувнинг 60-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтган йиғинида қатнашди.
Фикрлар