Игорь Сергеевнинг натижасини такрорлай оладиган футболчи топилмаяпти
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтади. Шу боис, бу икки жамоа ўртасидаги ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатини маълум қиламиз.
Маълумотларга кўра, Игорь Сергеев "Пахтакор" - "Металлург" учрашувининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Сергеев бекободликлар дарвозасини 9 марта ишғол қилишга эришган. Анвар Солиев ҳисобида 8 гол мавжуд. Сервер Жепаров эса 6 бор тўп киритган. Шунингдек, "Металлург"дан Дилмурод Каримов "шерлар" дарвозасига шунча гол урган. Бекобод жамоасидан Руслан Вагапов ва Зоҳид Абдуллаев ҳисобида учтадан гол бор.
"Пахтакор" - "Металлург" ўртасидаги учрашувлар тўпурарлари
9 - Игорь Сергеев
8 - Анвар Солиев
6 - Сервер Жепаров, Дилмурод Каримов
5 - Игорь Шквирин, Александр Гейнрих, Баҳодир Пардаев, Драган Черан
4 - Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Исмаэль Гонсалвеш.
Фикрлар