Игорь Сергеевнинг ўрнига харид қилинган Бурак Йилмаз Хитой клубини тарк этди
Ads

 

Хитойнинг “Бэйцзин Гоань” клуби ҳужумчиси Бурак Йилмаз фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди. Футболчи “Трабзонспор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, туркиялик ўйинчи Хитой клубини тарк этиб “Трабзонспор” сафига бориб қўшилди.

Хабарларга қараганда, Буракнинг трансфер нархи 4 миллион еврони ташкил қилган.  

Эслатиб ўтамиз, “Бэйцзин Гоань” Йилмазни олишдан олдин ҳамюртимиз Игорь Сергеевни олиб келганди.