Игорь Сергеевнинг урган голлари 100 тага етди

Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши учрашувда профессионал фаолиятида юзинчи голини уришга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Шу 100 голдан 88 тасини у "Пахтакор" таркибида чемпионат, кубок ва Чемпионлар Лигаси беллашувларида урган. Чемпионатда 73 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Игорь кубокда 5, ОЧЛда 10 гол муаллифи бўлган. Миллий терма жамоамиз сафида эса унинг ҳисобига 12 гол ёзилган. Жорий мавсумда Сергеев "шерлар" учун 7 гол уришга муваффақ бўлди. Чемпионатда 5 бор, Чемпионлар Лигасида 2 марта зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shavkat_boy
22/06/2019 15:18
Lekin kech bo'ldi
&
Shavkat_boy
22/06/2019 15:18
Va nixoyat