
Игор Тудор: "Ювентус" – бу ҳаётимнинг бир қисми"
"Ювентус" бош мураббийи Игор Тудор туринликлар ҳақида фикр билдирди.
"Мен учун "Юве" – ҳаётимнинг бир қисми. У мени шахс ва профессионал сифатида шакллантирди. Профессионал жиҳатдан ҳам "Ювентус“ менинг бир парчам.
1998 йил ёзида футболчи сифатида келганимда, жамоа Чемпионлар лигасини ютган, муҳим совринларни қўлга киритган эди. Бу деярли ҳақиқатдек туюлмасди. Зиданнинг ёлғиз майдонда машқ қилиши, бошқаларнинг йўқлиги ғалати эди.
Бу хотиралар мен билан абадий қолган. Марчелло Липпи бизга ўргатганидек, ўша вақтларда биз дарвозалар ва тўпларни ўзимиз таширдик. Бу бошқа давр эди", — деди Тудор.
Скудетто имкониятлари ҳақида:
"Бу аниқ – "ғалаба" сўзи бу ерда ҳар доим юради. Мавсум бошида бир неча марта имкониятлар ҳақида гапирганман. Аммо мавсум давомида мақсадлар ҳақида гапирмайман, мен фақат аниқ нарсаларни муҳокама қиламан. Чунки мақсадлар ҳақида гапирилмайди, уларга эришилади", — деди "Ювентус" мураббийи DAZN нашрига.
Комментарии