Игуаин келажак фаолияти борасида бир қарорга келди
Ads

Мавсумни "Милан" сафида ўтказаётган ҳужумчи Гонсало Игуаин "Челси"га ўтишни хоҳламоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 31 ёшли аргентиналик футболчи “аристократлар” сафига ўтиш истаги борлиги ҳақида “россонерилар” раҳбариятига расмий равишда билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин ҳуқуқий жиҳатдан “Ювентус” футболчиси ҳисобланади. У “Челси”га кўчиб ўтган тақдирда яна “Наполи”даги собиқ устози Маурицио Сарри қўл остида шуғуллуниши мумкин. Туринликлар уни 50 млн еврога баҳолашмоқда.