Игуаин: Месси ва Роналду зўр тўпурар бўлса буни Италияда исботласин
Ads
Аргентина терма жамоаси ва "Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин жаҳон футболининг энг кучли футболчилари - "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" етакчиси Криштиану Роналдунинг тўпурарлик маҳоратини тан олмади.

- Мессига "Ювентус"га келишни маслаҳат берган бўлардим, - деди Гонсало Игуаин. - Италия "А" серияси жамоалари мустаҳкам ҳимояга эга. Шунинг учун бу мураккаб чемпионат. Лионель Месси ва Криштиану Роналду бу ерда қанча гол ура олишини "А" серияга келиб кўрсатсин.

29 ёшли Гонсало Игуаин жорий чемпионатда "Ювентус" таркибида 18 та учрашувда 12 та гол урди. Ўтган мавсумда эса аргентиналик ҳужумчи "Наполи" сафида 35 та ўйинда 36 та тўп киритиб, рекорд натижа қайд этганди.

SPORTS.uz