Игуаин: Мессига
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин жамоасида ҳамюрти Лионель Мессини кўришни ҳохлашини айтиб ўтди.

“Албатта, мен Мессига “Ювентус”да ўйнашни маслаҳат берган бўлардим. Бу айнан ҳужумчилар учун энг қийин турнир. Билмадим Месси ва Роналду бу ерда тўп суришганида нечта гол уришарди. Уларни бу ерда ўйнатиб кўриш керак.

Серия А ҳақиқатдан ҳам қийин мусобақа. Аммо мен бу ерда ўсишга эришдим”, - дейди аргентиналик форвард Tuttosport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Месси учун "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Интер" каби клублар кураш олиб боришмоқда.