Игуаин “Наполи”га қарши баҳсга қадар сафга қайтиши лозим
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин бундан икки кун олдин чап қўлидаги бармоқларини синдириб олган эди. ТuttoJuve хабарига кўра, аргентиналик форвард жамоа билан машғулотларни бошлаб юборди.

Юқорида номи тилга олинган манба берган ахборотга кўра, туринликлар устози Массимилиано Аллегри уни Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган “Наполи”га қарши  баҳсда Игуаиннинг хизматларидан фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, Игуаин 2016  йил ёзда “Наполи”ни можаро билан тарк этган эди ва неаполликлар мухлисларни уни сотқин деб эътироф этишган эди.