Игуаин ва Хедира Пирлонинг талабини инобатга олмади
Андреа Пирло “Ювентус”ни қабул қилиб олиши билан таркибни ислоҳ киришга киришган ва биринчилардан бўлиб, Гонсало Игуаин, Блез Матюиди ва Сами Хедира кетиши кераклигини таъкидлаган эди.
Шундан сўнг, франциялик жаҳон чемпиони ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилиб, бошқа жамоага ўтиб кетди. Бироқ, Сами Хедира ва Гонсало Игуаин Туринда қолиш илинжида шартномани бекор қилишдан бош тортмоқда.
Бунга уларнинг маоши сабаб бўляпти. Чунки Игуаин клубдан йилига 7,5 миллион евро, Хедира эса 6 миллион евро маблағ олади.
Фикрлар