Игуаин

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин Туринни тарк этди. У "Юве" билан шартномасини бекор қилди.

Аргентиналик футболчи фаолиятини АҚШда давом эттиради. У  Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган “Интер Майами” клубига кўчиб ўтмоқда. Игуаин шартнома имзолаш учун АҚШга етиб борди ва томонлар тез орада битим тузишади.

EhpOWT2XkAEWsaG

Ҳужумчи туринликлар шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилаётганди. Ўтган давр мобайнида 149 та ўйинда майдонга тушган Гонсало 66 гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)