Икарди, Кавани ва Ди Мария туғилган кунларини қандай нишонлашди? (видео)
ПСЖ футболчилари Мауро Икарди, Эдинсон Кавани ва Анхель Ди Мария ўзларининг туғилган кунларини биргаликда Париждаги Pavillon Dauphine клубида нишонлашди.
Ушбу байрам Икардининг аёли Ванда Нара томонидан ташкиллаштирилди. Хар бир туғилган кун соҳибларига махсус торт тайёрланди. Форвард Килиан Мбаппе диджейлик қилган кунда Кейлор Навас ва бошқа футболчилар эса "Боксер" номли автоматда ўз кучларини чамалаб кўришди.
Клуб мухлислари эса байрамдан икки кундан сўнг Чемпионлар лигасида мағлуб бўлган парижлик футболчилардан норози бўлишди.
Фикрлар