Икарди фаолиятини қаерда давом эттирмоқчилиги маълум

Мавсумни ижара асосида “Галатасарой” сафида ўтказаётган ҳужумчи Мауро Икардининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. 30 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер ҳуқуқлари ПСЖга тегишли ва унинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Todofichajes ўз саҳифаларида хабар беришича, Икарди фаолиятининг энг юлдузли онларини ўтказган А Серияга қайтишни хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда матбуотда Икардида фаолиятини Италияда давом эттириш учун бир нечта вариант борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Аммо айнан қайси жамоалар унга харидор бўлаётгани ҳақида маълум қилинмаган.

Нуфузли трансфермаркт портали экспертлари Мауро Икардини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!