Икарди ҳам Россияга қарши ўйнамайди
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икарди 11 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этмайдиган бўлди.

Аргентина футбол федерациясининг маълум қилишича 24 ёшли футболчи ўнг тиззасидан жароҳат олган. Бугун ўтказиладиган тиббий текширувлар Икардининг қачон сафга қайтишига аниқлик киритиб беради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Сити” ҳимоячиси Николас Отаменди ҳам Россияга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги ҳақида хабар берилган эди.