Икарди "Интер"дан кетмоқчи эмаслигини очиқ айтди

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди ўзининг жамоадаги келажак тақдири бўйича гапириб ўтди.

“Мен бу ерда яна икки йил ўйнайман ва ўз маошимни оламан”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди мураббийлар штаби қарорига кўра тактик машғулотлардан четлатилган эди. Кейин эса у Швейцарияда ўқув-йиғин ўтказаётган “нерадзуррилар” қароргоҳини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумот учун, Икардининг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг йиллик маоши эса 4,5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!