Икарди: ПСЖ - мен ўйнаган фаолиятимдаги энг зўр жамоа

ПСЖ клуби форварди Мауро Икарди кеча Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Марсел”га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен ўз голларимдан ва ғалабадан қониқдим. Мен фаолиятим давомида буюк чемпионлар билан бир жамоада ўйнадим. Аммо, ПСЖ мен ўйнаган энг зўр жамоа. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва янада кўпроқ гол уришим мумкин”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Икарди асли “Интер” футболчиси ҳисобланади, мавсумни эса ПСЖда ижара асосида ўтказмоқда. У жорий мавсум парижликлар сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйишга эришди.