Икарди Туркия чемпионатида қолиши мумкин
"Галатасарой" клубида ижара асосида тўп сураётган Мауро Икарди Туркия чемпионатида қолиши мумкин. Жамоа уни 10 миллион еврога сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда "Le Perisien" нашри.
Аргентиналик ҳужумчи мавсум бошида "Галатасарой" таркибига келиб қўшилди. У янги жамоасида ўзини яхши ҳис қилмоқда. 30 ёшли ҳужумчи 17 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Икарди 2019 йилда "Интер"дан ПСЖга ижарага ўтди. Кейинчалик парижликлар уни 50 миллион еврога сотиб олган эди.
Фикрлар