Икардига хиёнат қилишди
ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардининг рафиқаси Ванда Нара тансоқчиси билан унга хиёнат қилди.
Журналист Диего Эстевеснинг сўзларига кўра, Ванда ўтган йил охирида футболчи Аргентинага учиб кетганида, унинг тансоқчиси билан хиёнат қилган. Ванда зиёфатдан кейин ўз хонасига тансоқчи таклиф қилганини кўрган гувоҳлар ҳам бўлган.
Қайд этилишича, Икарди ўз рафиқасининг хиёнатидан хабар топгач, тансоқчисини ишдан бўшатган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида Ванда Икардининг маъшуқаси ҳақида билиб қолгач, футболчи билан ажрашмоқчи бўлганди. Аммо аргентиналик юлдуз турмуш ўртоғига 2050 йилгача бўлган барча даромадлари ва мулкларига бўлган ҳуқуқларни бериб, никоҳни сақлаб қолган эди.
Фикрлар