Икардининг голлари ПСЖга 3 очко келтирди

Франция чемпионати 5-туридан ўрин олган "Реймс" - ПСЖ учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, тезкор гол билан жамоасини олдинга олиб чиққан Мауро Икарди 62-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Қизиғи, киритилган ҳар икки голга ҳам Килиан Мбаппе ҳаммуаллифлик қилди.

Ушбу натижадан кейин ПСЖ онлайн турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Реймс" 19-поғонани банд этмоқда.

  • 90+6'

    ЎЙин тугади! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Учрашувни Сарабиянинг ноаниқ зарбаси якунлаб берди.

  • 90+4'

    Қўпол ўйнагани учун Маркиньос сариқ карточка олди.

  • 90+3'

    Стандарт вазиятдан Неймар фойдалана олмади.

  • 90+2'

    Шавалерин рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сарабиянинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 85'

    Абду Диалло Кимпембе ўрнига майдонга тушди.

  • 83'

    Ўйин темпи пасайиб кетди.

  • 81'

    Морету Кассама захирага олинди. Қолган вақт давомида унинг ўрнига Фрейзер Хорнби ўйнайди.

  • 77'

    Дубль муаллифи Икарди захирага олинди. Унинг ўрнига Сарабия майдонга тушди. Шунингдек, Ди Мария ўз ўрнини Руис Атилга бўшатиб берди.

  • 75'

    Маркиньос ҳужумга фаол қўшилмоқда. Унинг бу сафарги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 74'

    Томас Фоке ҳам сариқ карточка олди.

  • 71'

    Арбер Зенелининг зарбаси ноаниқ кетди. Мезбонлар ҳам ҳужум уюштиришни бошлади.

  • 69'

    Андер Эррера ўйинга қўшилди. У Юлиан Дракслер ўрнида ҳаракат қилади.

  • 68'

    Неймар жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Бироқ дарвозабон тўпни қайтариб юборди.

  • 66'

    Бош ҳакам марказга ишора қилди. Гол инобатга олинди.

  • 65'

    Натанаэль Мбюкю майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Арбер Зенели ҳаракат қилади.

  • 64'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва ўйиндан ташқари ҳолатни текширишларини сўради.

  • 62'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Икарди ҳисобдаги фарқни оширди. Уни Мбаппе очиқ дарвоза қаршисида қолдирганди.

  • 60'

    Барчаси жойида: Неймар майдонга қайтди.

  • 59'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Донис ўрнига Булае Диа майдонга тушди.

  • 57'

    Неймар жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 54'

    Ҳужумга ўтган меҳмонлар аъзоси офсайдда қолиб кетди.

  • 52'

    Юлиан Дракслер ҳам огоҳлантирилди.

  • 51'

    "Реймс"нинг иккинчи таймдаги илк вазиятини Донис яратди. Аммо унинг узатмасини жамоадошлари тушунмади.

  • 48'

    Неймарнинг узатмасини Райкович ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 45'

    Неймар Икардини қулай позицияга чиқарди. Лекин фргентиналик форвардга бироз тезлик етишмади.

  • 44'

    Меҳмонлар тинмай жарима майдони ичига узатмалар амалга оширмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти ноаниқ чиқмоқда.

  • 43'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтиб, 3 рақибини ортда қолдирган Неймар ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қила олмади.

  • 42'

    Меҳмонларнинг камсонли зарбасини Навас ушлаб олди.

  • 41'

    Дракслернинг узатмасини ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кет.

  • 39'

    Узоқ бўлмаган масофадан жарима зарбасини ижро этган Неймар мўлжалда бироз янгишди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

  • 37'

    Маркиньоснинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.

  • 35'

    Морето Кассама сариқ карточка билан жазоланди.

  • 33'

    Мезбонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 29'

    Мауро Икардига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 28'

    Мбаппе жарима майдони ичида тўпни эгаллади, аммо зарба беришига рақиблари имконият қолдирмади.

  • 26'

    Қанотдан узатилган тўпга Икарди ета олмади. Ундан аввал ҳимоячи тўп йўналишини бироз ўзгартирган эди.

  • 24'

    Ди Мария ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, марказга юрди ва зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 21'

    "Реймс"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагисини меҳмонлар жарима майдонига кирмасданоқ бартараф этмоқда.

  • 18'

    Қанотдан Ди Мария лўирган тўпни Икарди дарвозага тўғирлади. Аммо дарвозабон ўз ўрнида.

  • 16'

    Икарди билан девор услубида ўйнаган Ди Мария жарима майдони марказидан ноаниқ зарба берди.

  • 15'

    Устунлик тўлиқлигича меҳмонлар тарафда.

  • 13'

    Бурчакдан етказилган тўпга Икарди ноаниқ зарба берди.

  • 12'

    Дракслернинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 11'

    Неймар майдон марказида ажойиб техник ҳаракатлар намойиш этмоқда.

  • 9'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Мбаппенинг узатмасидан сўнг қулай имконият ҳосил қилган Икарди ҳисобни очди.

  • 6'

    ПСЖнинг тезкор қарши ҳужуми узилиб қолди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 4'

    Бу сафар майдон эгалари олдинга ўтишди. Бироқ орқага қайтган Ди Мария хавфни бартараф этди.

  • 2'

    Дракслер жуда кучли узатмаси билан жамоасининг ҳужумини барбод қилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!